Линклар

Қирғизистон бўйича халқаро комиссия хулоса чиқарди


Халқаро комиссия раҳбари Киммо Килюнен.

Халқаро комиссия раҳбари Киммо Килюнен.

2010 йил июнида Қирғизистон жанубида рўй берган қонли воқеаларни тафтиш қилган халқаро мустақил комиссия зўравонликларда асосан этник ўзбеклар азият чеккан, деган хулосага келди.

Тергов комиссияси кеча эълон қилган ҳисоботда, расмий маълумотларга кўра, 470 кишининг ҳалок бўлишида ҳукумат қўшинларининг қўли бўлган бўлиши мумкин, дейилади.

ЕХҲТ Парламентлараро ассамблеясининг Марказий Осиё бўйича вакили Киммо Килюнен бошчилигидаги комиссия “миллатчиликнинг” авж олганига “ҳукуматнинг иродасизлиги” ва давлат тизимларининг яхши йўлга ишламаслиги сабаб бўлганини баён қилди.

Ўш ва Жалолобддаги қонли воқеалар президент Қурманбек Бакиевни ҳокимиятдан ағдарган исёндан икки ой ўтиб рўй берди.

Қирғизистон ҳукумати халқаро комиссия ҳисоботини бир томонлама, дея рад этди. Ҳукумат тарқатган баёнотда ҳисоботда бир этник гуруҳни абйлаш “тенденцияси” кузатилиши таъкидланади.

Қирғиз расмийлари шунингдек, воқеалар ортида Бакиев ва жиноий гуруҳларнинг қўли борлигини ҳам қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG