Линклар

АҚШ Покистонни бин Ладинга ёрдам берганликда гумон қилмоқда


Усама бин Ладин 1 май куни ўлдирилди.

Усама бин Ладин 1 май куни ўлдирилди.

Қўшма Штатлар Покистон Усама бин Ладинга узоқ вақт давомида яшириниб юришга ёрдам берганми, деган савол “тагига етишини” ваъда қилмоқда.

Кеча Оқ уйнинг аксил-террор масалалари бўйича раҳбари Жон Бреннан Покистон Президенти Осиф али Зардорий Исломобод Ал-Қоида етакчисини яширмаганини таъкидлаганига қарамсадан, ана шундай баёнот билан чиқиш қилди.

Оқ уй шунингдек, бин Ладиннинг ўлдирилишига оид баъзи тафсилотларни ҳам ошкор қилди. Хусусан, АҚШ Президенти Барак Обаманинг матбуот вакили Жэй Карни Ал-Қоиданинг собиқ етакчиси якшанба куни бошига отиб ўлдирилган пайтда қуролсиз бўлганини маълум қилди. АҚШ кучлари бостириб кирганда бин Ладин қаршилик кўрсатганини таъкидлаган Карни, у қандай тарзда қаршилик кўрсатганини аниқлаштирмади.
XS
SM
MD
LG