Линклар

Фатҳ ва Ҳамас ярашув маросимини ўтказаяпти


Имзоланиши кутилаëтган келишув узоқ давом этган музокаралар натижасидир.

Имзоланиши кутилаëтган келишув узоқ давом этган музокаралар натижасидир.

Бугун Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ва Ҳамас лидери Холид Машъалнинг Фатҳ ва Ҳамас гуруҳларининг тўрт йиллик ихтилофдан сўнгги ярашуви борасидаги келишувни имзолаши маросими ўтказилмоқда.

Ушбу ҳужжатда ягона миллий ҳукумат тузиш ва бир йил мобайнида сайлов ўтказиш кўзда тутилади.

2007 йилнинг июнида Ҳамас Ғазо секторидаги назоратни ўз қўлига олгач, Фатҳ ва Ҳамас ўртасида келишмовчилик юзага келган эди.

Исроил икки гуруҳнинг ярашувини қоралаб, Фатҳ Исроил ёки Ҳамасдан бирини танлаши лозимлигини таъкидлади.

АҚШ ва Исроил Ҳамасни террор гуруҳлари рўйхатига қўшган.
XS
SM
MD
LG