Линклар

Шимолий Кореядаги маҳкумлар сони 200 мингга етган


Шимолий Корея дунëдаги энг ëпиқ давлатлардан бири ҳисобланади.

Шимолий Корея дунëдаги энг ëпиқ давлатлардан бири ҳисобланади.

Халқаро Амнистия ташкилоти тарқатган хабарга кўра, Шимолий Корея қамоқхоналаридаги маҳкумлар сони 200 мингга етган.

Ташкилотнинг бугун эълон қилган ҳисоботида айтилишича, бу рақам сунъий йўлдош орқали олинган тасвирлар ва Шимолий Кореядан қочган қамоқхона қоровули берган маълумотларга асосланмоқда.

Халқаро Амнистия сунъий йўлдош орқали олинган янги тасвирларни ўн йил аввалгиси билан солиштирганда жазо колониялари сонининг ошгани ва у ердаги маҳкумлар сонининг ҳам кўпайгани аëн бўлишини таъкидламоқда.

Ҳисоботда айтилишича, колониялардаги тутқунлар қийноқларга солинмоқда, улар инсон ҳаёти ва соғлиги учун ўта хавфли шароитларда қулларча яшамоқда.
XS
SM
MD
LG