Линклар

Қозоғистон яна бир ўзбек қочқинини экстрадиция қилмоқчи


Қозоғистондаги ўзбек қочқинлари болалари.

Қозоғистондаги ўзбек қочқинлари болалари.

Олмаотада учинчи давлатдан бошпана олишни кутаётган ўзбек қочқинларидан бири, 33 ёшли Шерзод Шерназаров уч кун ичида Ўзбекистонга эксдрадиция қилиниши мумкин.

Бу ҳақда Шерзоднинг рафиқаси Хурсана Шерназарова Озодликка маълум қилди.

Унинг айтишича, Олмаота суди 2 май куни эрини Ўзбекистонга экстрадиция қилиш бўйича сўнгги қарорини эълон қилган ва ушбу қарор устидан шикоят қилиш учун уч кунлик муҳлат берган.

Айни пайтда Шерзод Шерназаров тергов изоляторида ушлаб турилибди.

Қозоғистонлик ҳуқуқ фаолларига кўра, расмий Остона шу пайтгача жами тўрт нафар қочқинни Ўзбекистонга экстрадиция қилган.

Айни пайтда¸ ҳибсхонада қолаётган 29 қочқин ва уларнинг оила- аъзоларидан ташқари яна тахминан ўнта ўзбекистонлик оила қочқин мақоми олиш истагида Олмаотада шаҳрида дарбадарликда яшамоқда.
XS
SM
MD
LG