Линклар

Эрон Ўзбекистон билан муносабатларини мустаҳкамламоқчи


Али Акбар Солиҳий

Али Акбар Солиҳий

Эрон Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий Ўзбекистон ҳукуматини ўзаро алоқаларни кенгайтиришга чақирди.

Эроннинг "РressTV" нашри тарқатган хабарга кўра, Али Акбар Солиҳий Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси Илҳом Акрамов билан учрашув чоғида, иккала томоннинг ҳамкорликни янада ривожлантириш учун етарли имкониятга эга эканлигини айтган.

Солиҳий, айниқса, 2010 йилнинг октябр ойида Ашхободда имзоланган "Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон-Қатар" халқаро транспорт йўлаги борасидаги келишувга катта эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаган.

Шунингдек, Али Акбар Солиҳий Эрон ҳукумати Ўзбекистон билан барча соҳалар бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлиги ва Ўзбекистонни "Марказий Осиёдаги муҳим давлат" ҳисоблашини айтган.
XS
SM
MD
LG