Линклар

logo-print
Бугун Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний Париждаги чиқишида дунё жамоатчилигини терроризмга қарши курашда ўз ҳукуматига ёрдам беришга чақирди.

- Терроризм ва экстремизмга қарши курашда биз халқаро кўмакка муҳтожмиз. Покистон терроризм ва экстремизмга қарши курашда ёлғиз ўзи кучсизлик қилаяпти ва бу минтақага, қолаверса, дунёга ўзининг салбий таъсирини кўрасатаяпти, деди Юсуф Ризо Ғилоний.

Шунингдек, Покистон расмийлари АҚШ махсус кучларининг Усама бин Ладинни йўқ қилиш амалиëти хусусида хавотир билдирди.

Айни пайтда¸ АҚШ маъмурияти Покистон ҳукумати вакиллари Усама бин Ладиннинг ҳарбийлар назоратидаги шаҳарчадада беш йил давомида яшириниб юришига ёрдам берганми? деган савол “тагига етишни” ваъда қилмоқда.

Француз расмийлари ҳам Покистон расмийларининг бин Ладин мамлакат ичида узоқ муддат яшириб юрганини билмаганларига “ишониш қийин” эканини айтишди.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги расмийси эса, Покистон махсус хизмати бин Ладиннинг яширинганини аниқлаши шарт эди¸ дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG