Линклар

Европол Шенген зонасининг кенгайтирилишидан хавотирда


Аксар Болқон давлатлари Шенген ҳудудига қўшилиш истагида.

Аксар Болқон давлатлари Шенген ҳудудига қўшилиш истагида.

Европа Иттифоқи полиция бошқармаси - Европол Болқон ва Шарқий Европа мамлакатлари, жумладан, Болгария ва Руминиянинг Европа ичидаги чегарасиз ҳудуд - Шенген зонасига қўшилиши жиноий гуруҳларга қўл келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Европолнинг навбатдаги ҳисоботида айтилишича, Болгария ва Руминиянинг Шенген зонасига қўшилиши Туркия, Болқон мамлакатлари ва собиқ Иттифоқ ҳудудидаги давлатлардаги жиноий гуруҳларнинг бу эркинликдан ўз ғаразли мақсадлари учун фойдаланишига замин яратиши мумкин.

Шунингдек, Европол ҳисоботида Украина, Молдова, Россия ва Грузиянинг келгусида виза режимининг енгиллаштириш борасидаги режалари хусусида ҳам хавотир билдирилди.
XS
SM
MD
LG