Линклар

logo-print

БМТ расмийси 2010 йил июн зўрвонликлари бўйича ҳисоботни олқишлади


БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Нави Пилай Қирғизистонда рўй берган этник зўравонликларни тафтиш қилган комиссия ҳисоботини олқишлади.

Пилай хоним Қирғизистон раҳбариятини ҳисобот тавсияларини амалга тадбиқ этишни пайсалга солмасликка чақирди. У шунингдек Қирғизистон бўйича мустақил комиссия ташаббускори бўлган президент Роза Ўтунбаевани мақтади.

3 май куни эълон қилинган ҳисоботда 470 киши ҳалок бўлган, 1900га яқин одам жароҳатланган, 400 мингдан ошиқ одам уйсиз қолган ёки ўз жойини ташлаб кетишга мжбур бўлган, саноқсиз аёллар зўрланган ва хусусий мулк талон-тарож қилинган воқеа сабабларига оид хулосалар келтирилган.

Унда 2010 йил июн зўравонликлари қурбонларининг аксар кўпчилиги этник ўзбеклар бўлгани қайд этилади. Ўш ва Жалолобод шаҳарларида рўй берган воқеаларда қирғизлар ҳам жиддий жабр кўргани ҳам айтилади ҳисоботда.
XS
SM
MD
LG