Линклар

logo-print
БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурия Президенти Башар ал-Ассаддан мухолифат намойишларини қонли бостиришни тўхтатишни талаб қилди.

БМТ раҳбари матбуот котиби Мартин Несиркига кўра, Бан шунингдек Сурия етакчисини БМТ қошидаги инсонпарварлик ташкилотларини зўравонликлардан қаттиқ зарар кўрган шаҳарларга киритиш ҳамда мамлакатда рўй берган зўравонликлар юзасидан тергов ўтказишда БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши билан ҳамкорлик қилишга чақирган.

Айни пайтда, президент Башар ал-Ассад “Al-Watan” газетаси билан суҳбатда ҳарбий амалиётлар “яқин кунлар ичида” тугашини маълум қилди.

Ҳукумат кучлари мамлакат бўйлаб юзлаб одамларни ҳибсга олди. Мухолифат фаолларига кўра, чоршанба куни ҳукумат танклари бир кун аввал норозилик намойишлари ўтказилган Ҳомс шаҳри томон йўл олган.
XS
SM
MD
LG