Линклар

logo-print
Исроил Бош вазири Беньямин Нетаняҳу Фаластиннинг Фатҳ ва Ҳамас партиялари имзолаган “муроса келишувини” қоралаб, у Исроил ва Фаластин ўртасида тинчлик ўрнатиш уринишларига “жиддий путур” етказади, дея баён қилди.

Исроил билан тинчлик келишувини имзолашни ёқлаб келадиган Фатҳ ҳамда Эрон таянчига эга ва Исроилни йўқ қилиш ғояларини илгари сурадиган Ҳамас жанггари гуруҳи ўртасидаги келишув чоршанба куни Мисрда имзоланди.

Лондонга сафари чоғида қилган чиқишида Нетаняҳу мазкур келишув “тинчликка катта путур етказади ва террорчиликнинг ғалаба қилганини англатади”, дея таъкидлади.

Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон билан учрашувда гапирган Нетаняҳу жумлдан бундай деди:

- Яқин Шарқда катта ўзгаришларни бошдан кечиряпмиз ва ҳозир демократия ва мўътаддиллик ҳамда зулм ва террор кучлари ўртасида кураш кетмоқда. Менимча, ҳозир Яқин шарқ тақдири билан тинчлик тақдири ҳал бўлмоқда.

Бош вазир яҳудий давлатини йўқ қилиш ниятида бўлган ҳар қандай партия Исроил билан ҳамкорлик қила олмайди, дея қўшимча қилди.

Исроилнинг иттифоқчиси бўлган Қўшма Штатлар икки партияни ўзаро эришган муроса келишувини тинчлик истиқболлари йўлида тадбиқ этишга чақирди.

Қўшма Штатлар Ҳамас гуруҳини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритган.
XS
SM
MD
LG