Линклар

logo-print
Ўзбекистон Покистонга арзон нархда электр қувватини етказиб бериш ниятида эканини маълум қилди. Покистондаги Ассошиэйтед Пресс агентлигига кўра, бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исломободдаги элчиси Ойбек Ориф Усмонов чоршаба куни баён қилган.

Элчи шунингдек, Покистонда электр тақчиллиги муаммосини ҳал этиш учун Марказий Осиё манбаларидан ортиқча электр қувватини олишда ёрдам беришни ваъда қилган.

Элатиб ўтамиз, март ойида Тожикистон Президенти Имомали Рахмонни қабул қилган Исломобод расмийлари бу мамлакатдан, хусусан келгусида қурилиши айтилаётган Роғун ГЭСидан, электр қуввати сотиб олиш ниятларини билдирган эди. Ўзбекистон бу баёнотларга эътироз билдирган.

Шундан кейин, ўтган ойда Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний Тошкентга сафар қилиб, Ўзбекистон раҳбарияти билан энергетика соҳасида олди-сотди қилиш бўйича келишувларга эришди.

Эслатиш жоиз, Ўзбекистон аҳолисининг катта қисми, айниқса қиш ойларида, электр тақчиллигидан шикоят қилади. Баъзи минтақаларда ёз ойларида ҳам электр қуввати кунига бир неча соат берилади холос.
XS
SM
MD
LG