Линклар

Ўзбекистон Қирғизистон билан чегара ҳудудларида қўшинлар сонини оширмоқда


Ўзбекистон Қирғизистон билан чегара ҳудудларга қўшинларни ташламоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Мудофаа вазирлигига таяниб, бир неча агентлик хабар қилмоқда.

Росбалт агентлигига кўра, Ўзбекистон март ойидан бери қўшни республика билан чегараолди минтақалардаги ҳарбий кучлар сонини кескин оширган. Шу сабабдан Қирғизистон чегара қўшинлари хавфсизлик чораларини кучайтирган.

Қирғизистон матбуотига кўра, Ўзбекистон чегараолди ҳудудларга ҳарбий техника, жумладан жанговар учқичларни ҳамда десант қўшинларини ташлаган.

Қирғизистон Президенти Роза Ўтунбаеванинг кучишлатар идоралар билан чегарада вужудга келган вазиятни муҳокама қилиш учун ёпиқ мажлис ўтказгани айтилмоқда.

Бу хабарни тарқатган нашрлардан бири Россиянинг КМ.ру агентлиги 2010 йилнинг июн ойида Ўш ва Жалолободда этник тўқнашувларда юзлаб одам ҳалок бўлгани ҳамда халқаро комиссия жабрланганларнинг асосий қисми этник ўзбеклардир, деган хулосага келганини эслатди.
XS
SM
MD
LG