Линклар

logo-print
Халқаро нашрлар Ўзбекистон расмий матбуоти сўнгги ўн йилликнинг энг асосий воқеаси, деб аталаётган Усама бин Ладиннинг ўлдирилишига оид хабарни назардан четда қолдирганига эътибор қаратмоқда.

“The Telegraph”, “Foreign Policy” ва “Global Post” газеталари Uznews.net нашрига таяниб, Ўзбекистон ҳукуматига қарашли “Правда Востока” газетаси ходимининг “Усама бин Ладин ўлимидан хабаримиз йўқ ва бу хабарнинг муштарийларимизга қизиғи йўқ”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Хориж матбуоти шунингдек, ЎзА Миллий ахборот агентлигининг “бин Ладин ўлдирилганидан хабаримиз бор, лекин ҳозирча мухбирларимиз бу хабарни изоҳлай оладиган таҳлилчилар билан боғлана олмади”, деган баҳонасини ҳам келтирмоқда.

“Foreign Policy” нашри Ўзбекистондан ташқари “сўнгги ўн йилнинг асосий воқеаси” Шимолий Корея матбуотида ҳам ёритлмаганини ёзди.
XS
SM
MD
LG