Линклар

Ливия контакт гуруҳи Римда мажлис ўтказади


Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийни ҳокимиятдан четлатиш бўйича халқаро тузилма аъзолари бугун Ливия исёнчиларига ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилгани Римга йиғилади.

Ливия контакт гуруҳи мажлисида НАТОга аъзо Британия, Италия, Франция ва Қўшма Шататлар ташқи ишлар вазирлари ҳамда Араб Давлатлари лигаси ва Африка Иттифоқи вакиллари иштирок этади.

Рим учрашувида шунингдек, Ливия исёнчилари тузган Ўтиш даври миллий кенгаши раҳбариятининг иштирок этиши ҳам кутилмоқда.

Ливиядаги қарама-қаршилик боши берк кўчага кириб қолган можаро деб эътироф этилмоқда ва Италия Ташқи ишлар вазирлиги мазкур учрашувда исёнчиларга молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича янги таклифлар илгари сурилишини айтмоқда.

Ўтиш даври кенгаши матбуот вакили Маҳмуд Шаммам Рейтерс агентлигига берган суҳбатида исёнчилар дори-дармон ва озиқ-овқат ҳаражатларини қоплаш ҳамда курашларини давом эттира олишлари учун зудликда 1,5 миллиард АҚШ долларига муҳтож эканини баён қилди.
XS
SM
MD
LG