Линклар

Обама бин Ладин ўлиги акс этган суратларни эълон қилишни тақиқлади


Обама қонли суратларнинг мусулмонлар эҳтиросларини қўзғатиши борасида истиҳола қилмоқда.

Обама қонли суратларнинг мусулмонлар эҳтиросларини қўзғатиши борасида истиҳола қилмоқда.


Усаманинг ўлиги туширилган фотосуратларга жаҳонда қизиқиш ортиб бораётганига қарамай, АҚШ президенти Барак Обама бу суратларни эълон қилиш ниятида эмаслиги билдирилди.

Оқ уй матбоут вакили Жэй Карнига кўра, Обама миллий хавфсизлик кенгаши аъзолари билан маслаҳатлашиб, Ал-Қоида етакчиси ўлдирилганидан кейин олинган расмларни ошкор қилмасликка қарор қилган.

Бин Ладин майити суратларини кўрган АҚШ расмйлари уларни “қўрқинчли”, дея тасвирлашди.

Айни пайтда АҚШ президенти Барак Обама бугун Ню Йоркдаги 2011 йил 11 сентябр террор ҳужумлари оқибатида Жаҳон савдо маркази эгиз бинолари қулаган жой - "Ground zero"га боради.

Обаманинг бу зиёрати Ал-Қоида раҳбари Усама бин Ладиннинг ўлдирилиши ортидан амалга ошмоқда.

Оқ уй раҳбари “Ground zero”да қарийб ўн йил аввалги террор ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганларни хотирлаш маросимида қатнашади ва қурбонларнинг яқинлари билан учрашади.

АҚШдаги 11 сентябр ҳужумлари ташкилотчиси сифатида кўриладиган Усама бин Ладин якшанба куни Покистонда ўтказилган АҚШ ҳарбийларининг махсус амалиёти чоғида ўлдирилди.
XS
SM
MD
LG