Линклар

Япониянинг “Фукусима-1” атом станциясида ҳалокат рўй берганидан қарийб икки ой ўтиб 5 май куни муҳандис ва қутқарувчилар гуруҳи станциянинг портлашдан шикастланган реактори биноси ичига киришди.

Хабарларга кўра, станция ичида 12 одам ҳар 10 дақиқада алмашиб иш олиб бормоқда.

Улар атом станциясининг биринчи реакторидан радиоактив нур чиқишини тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.

11 март куни Япония шимолий-ғарбида рўй берган кучли зилзила таъсирида “Фукусима” атом станциясининг совутиш тизими ишдан чиққан эди.

Март ойги кучли зилзила ва цунами оқибатида Японияда 14 минг одам ҳалок бўлди, 13 минг одам ҳамон бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Ҳозирда станция атрофидаги 20 километрлик ҳудудда радиация даражаси юқорилиги боис аҳоли у ердан эвакуация қилинган.
XS
SM
MD
LG