Линклар

Биринчи жаҳон урушининг жаҳонда шу пайтгача тирик бўлган сўнгги ветерани Клод Стэнли Чулз 110 ёшида Автралияда оламдан ўтди.

Чулз 15 ёшлигидан Британия Қироллик флотининг “Ревенж” ҳарбий кемасида хизмат қилган.

У 1918 йилда Шимолий денгизда Германия ҳарбий денгиз кучларига қарши жангларда қатнашган.

1920 йилда ветеран Австралияга кўчиб ўтган ва 1956 йилга қадар турли ҳарбий лавозимларда ишлаган.

Клод Стэнли Чулз 5 май куни Австралиянинг Перта шаҳридаги қариялар уйида ҳаётдан кўз юмди.

Унинг 80 йил давомида бирга ҳаёт кечирган рафиқаси бундан уч йил аввал вафот этган эди.

Биринчи жаҳон урушининг британиялик сўнгги уч ветерани Билл Стоун, Ҳенри Аллинҳем ва Ҳарри Пэтч 2009 йилда ҳаëтдан кўз юмди.

Жорий йил бошида эса Биринчи жаҳон урушининг америкалик сўнгги фахрийси Фрэнк Баклс оламдан ўтган эди.
XS
SM
MD
LG