Линклар

logo-print
Ўш ва Жалолободдаги хунрезлик ортидан хорижга кетишга мажбур бўлган Қирғизистондаги ўзбеклар раҳбарларидан бири Қодиржон Ботиров мамлакат жанубида ўтган йил июн ойида рўй берган ҳодисалар бўйича халқаро комиссия ҳулосасини ижобий баҳолади.

Озодлик мухбири билан суҳбатда Ботиров комиссия Ўш ва Жалолободдаги воқеаларни геноцид деб атамаганидан таажжубда эканини айтди.

- Ҳақиқат оз бўлса-да юзага чиқди. Бу биз учун қониқарли, жуда яхши иш бўлди. Лекин комиссия буни геноцид бўлмаган деб айтиб ўтиб кетаяпти, бу бизни¸ албатта¸ таажублантиради. Мени назаримда¸ бу очиқдан-очиқ геноцид бўлган¸ деди Ботиров.

Комиссия 11-13 июн кунлари Ўш ва Жалолободда уюштирилган ҳужумларни инсониятга қарши жиноят сирасига киритиш мумкин, деган хулосага келган эди.

Халқаро тергов комиссияси хулосасида ҳалок бўлганларнинг 75 фоизи ўзбеклар экани бўлгани билдирилган.
XS
SM
MD
LG