Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:52

Қодиржон Ботиров: Ўш қирғини геноцид деб номланиши лозим


Қодиржон Ботиров.
Қодиржон Ботиров.

Қирғизистон ўзбеклари етакчиларидан бири июн воқеаларини ўрганган халқаро комиссияга шундай эътироз билдирди.


Ўш ва Жалолободдаги хунрезлик ортидан хорижга кетишга мажбур бўлган Қирғизистондаги ўзбеклар раҳбарларидан бири Қодиржон Ботиров мамлакат жанубида ўтган йил июн ойида рўй берган ҳодисалар бўйича халқаро комиссия ҳулосасини ижобий баҳолади.

Айни пайтда¸ Озодлик мухбири билан суҳбатда Ботиров комиссиянинг Ўш ва Жалолободдаги воқеаларни геноцид деб атамаганидан таажжубда эканини айтди.

- Ҳақиқат оз бўлса-да юзага чиқди. Бу биз учун қониқарли, жуда яхши иш бўлди. Лекин комиссия буни геноцид бўлмаган деб айтиб ўтиб кетаяпти, бу бизни¸ албатта¸ таажублантиради. Мени назаримда¸ бу очиқдан-очиқ геноцид бўлган¸ деди Ботиров.

Комиссия 11-13 июн кунлари Ўш ва Жалолободда уюштирилган ҳужумларни инсониятга қарши жиноят сирасига киритиш мумкин, деган хулосага келган эди.

Халқаро тергов комиссияси хулосасида ҳалок бўлганларнинг 75 фоизи ўзбеклар экани бўлгани билдирилган.

Сепаратчилик ва бир қатор бошқа айбловлар билан шу кунда Жалолобод шаҳар судида сиртдан судланаётган Ботиров Қирғизистон ҳукуматининг Халқаро комиссия ҳисоботига шарҳларига муносабатини ҳам мухбиримиз билан ўртоқлашди.

Қодиржон Ботиров билан Сарвар Усмон ўтказган суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG