Линклар

logo-print
Беларус Президенти Александр Лукашенкага ўтган йил декабрдаги президент сайловида рақиблик қилган яна икки мухолифатчи устидан суд бошланди.

Владимир Някляев, Витал Румашевский ва яна тўрт нафар мухолифат фаоли жамоат тартибини бузганликда айбланмоқда. Бу айблов бўйича улар уч йилгача қамоққа ҳукм қилиншилари мумкин.

Бу судлов 2010 йил 19 декабр кунги сайловдан кейин Лукашенка мухолифлари устидан ўтказилган маҳкамаларнинг навбатдагисидир. Декабр сайловида Лукашенка тўртинчи марта беш йиллик муддатга сайланганидан кейин мухолифат норозилик намойиши уюштирган эди.

Интерфакс агентлигига кўра, пайшанба кунги судловда айбланувчилардан камида беш нафари айбдор, деб топилиб, уч йилдан тўрт йилгача қамоққа ҳукм қилинган.
XS
SM
MD
LG