Линклар

Германияда қўлга олинган суриялик Ал-Қоидага аъзо бўлганини тан олди


Немис махсус хизматларига Германияда амалга оширилиши режалаштирилган террор хуружларига оид маълумотларни бергани айтилаётган Германия ва Сурия қўшфуқароси Ал-Қоида гуруҳига аъзо бўлганини тан олди.

Бу ҳақда 25 яшар Рами Маканесийнинг адвокати Михаел Кох маълум қилди. Адвокатнинг айтишича, унинг мижози “ўзига нисбатан илгари сурилган айбловлар, жумладан Ал-Қоида террор ташкилотига аъзо бўлганини тан олди.” Кох шунингдек Маканесий Покистонда тайёргарликдан ўтганини қўшимча қилди.

Немис расмийлари асли суриялик Маканесий Ал-Қоидага қўшилишдан аввал Покистон Вазиристон минтақсида тайёргарликдан ўтганини айтиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG