Линклар

Санкт-Петербург шаҳар суди иккита қотилликда айбдор, деб топилган 19 нафар тақирбош миллатчини тўққиз йилгача бўлган қамоқ жазоларига ҳукм қилди.

Франс Пресс агентлиги суд матбуот вакилига таяниб, бир ўзбек ва бир арманини ўлдиргани исбот қилинган тақирбошлар гуруҳи етакчиси тўққиз йилга кесилганини хабар қилди. Рус миллатчилари гуруҳи аъзоларининг қолганлари етти йилгача қамоққа маҳкум қилинган.

Суд тақирбошлар 2007 йил давомида славян миллатига мансуб бўлмаганларга нисбатан 12 жиноят, жумладан иккита қотиллик содир этганини исботлаган.

Пркурорларнинг айтишларича, улар ўзлари содир этган жиноятларни видеога олиб, Интернетга жойлаштирган.
XS
SM
MD
LG