Линклар

logo-print

Покистон бин Ладин билан алоқада бўлганини инкор қилмоқда


Покистон Ташқи ишлар вазирлиги мулозими Салмон Башир Покистон разведка хизмати (ISI) Ал-Қоида билан яширин тарзда алоқада бўлганига оид фикрларни қатъий инкор қилди.

Башир Покистон разведка хизмати АҚШ Марказий разведка бошқармаси билан муҳим маълумотларни алмашиб келганини таъкидлаб, “ISI ичидаги баъзи бўлинмалар ёки ҳукумат Усама бин Ладинга бошпана берганига ишора қилиш матлақо нотўғридир. Аслида, ва буни Қўшма Штатлар ҳукумати ҳам эътироф этди, бу уйнинг (бин Ладин яширинган уй) аниқланиши ISI билан МРБ ўртасидаги маълумот алмашинуви натижасидир”, дея баён қилди.

Башир Покистон ҳудудида яна рейдлар ўтказишга уриниш “ҳалокатли оқибатларга” олиб келишидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG