Линклар

logo-print

АҚШ генерали: бин Ладиннинг йўқ қилиниши жанггариларга катта зарба бўлади


АҚШ генерали Усама бин Ладиннинг ўлдирилгани Афғонистондаги жанггариларга жиддий таъсир қилади, дея баён қилди.

АҚШ денгиз дессанти генерал-майори Ричард Миллс Вашингтонда ўтказилган матбуот анжуманида бин Ладин яшаган уйда қўлга киритилган разведка маълумотлари Толибон ҳаракати билан курашаётган АҚШ қўшинлари учун қўл келиши мумкин, деди.

“Ўйлашимча, биз нишонларни аниқлаб оламиз ва жорий йил охирларига бориб, жанггарилар етакчилари йўқ қилина бошлаганда, уларга, яъни жанггариларга катта зарба берилади”, деди генерал.
XS
SM
MD
LG