Линклар

Марокашдаги порталшда гумонланаётганлар ушланди


Марокашдаги "Аргана" кафеси 28 апрелда портлатилган эди.

Марокашдаги "Аргана" кафеси 28 апрелда портлатилган эди.

Марокаш расмийлари бир ҳафта аввал Марокаш шаҳрида 16 киши, жумладан, хориж фуқаролари ҳалок бўлган портлашларни амалга оширганликда гумон қилинаётган уч киши ҳибсга олинганини маълум қилди.

Ички ишлар вазирлигига кўра, қўлга олинган Марокаш фуқаролари орасида асосий гумонланаётган шахс ҳам бор. Расмийлар Ал-Қоидага алоқадор, деб ататган бу шахс Марокашда ҳужум уюштиришдан аввал Чеченистон ва Ироққа боришга урингани айтилмоқда.

Расмий баёнотда айтилишича, ҳибсга олинган бу одам "Аргана" кафесига айнан хорижлик сайёҳлар келишини билгани боис у ерда портлашни амалга оширган. Айтилишича у портловчи мосламани ясашни Интернет орқали ўрганган. Баёнотда ҳибсга олинганларнинг икки нафари ҳақида тафсилотлар берилмаган.

28 апрел кунги портлашда йигирмага яқин одам жароҳатланган эди.
XS
SM
MD
LG