Линклар

Сурия режими бугун жума намозидан кейин аксил-ҳукумат норозиликлари ўтказилиши эҳтимоли боис бир нечта шаҳарга қўшинларни ташлагани хабар қилинмоқда.

Гувоҳларга таяниб тарқатилган хабарларга кўра, Ўрта ер денгизи бўйидаги Баниаси шаҳрига ҳарбий қисмлар ташланмоқда.

Айни пайтда, мухолифат фаоллари Дамашқ яқинидаги Сақба туманида икки юздан ортиқ одам ҳибсга олинганини айтмоқда.

Пайшанба куни Сурия армияси Дараа шаҳридан қўшинларни олиб чиқаётганини маълум қилди. Бироқ аксил-ҳукумат чиқишларининг маркази бўлмиш Дараа аҳлига кўра, шаҳар ичида ҳамон танклар ва қўшинларни кўриш мумкин.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари етти ҳафта давом этган президент Башар ал-Ассад режимига қарши норозиликларнинг ҳукумат қўшинлари томонидан куч билан бостирилгани оқибатида 550дан ортиқ тинч фуқаро ҳалок бўлган ва минглаб одам жароҳатланган.

Ассад режими тартибсизликлар ва фуқароларнинг ўлдирлишида “қуролланган террорчи гуруҳлар”ни айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG