Линклар

Ливия исёнчиларига ёрдам жамғармаси тузилмоқда


Ливия контакт гуруҳи Римда учрашмоқда.

Ливия контакт гуруҳи Римда учрашмоқда.

Франция Ливия исёнчиларига ёрдам кўрсатиш учун тузилган махсус жамғарма яқин ҳафталар ичида ишга тушишини баён қилди.

Франция Ташқи ишлар вазири Ален Жуппе бу ҳақда Ливия контакт гуруҳининг Римда ўтказилиган йиғинида маълум қилди. Жуппе Ливияга қарашли хориждаги ҳисоб рақамларини очиш учун қўшимча чоралар кўрилиши лозимлигини таъкидлади.

Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳэйг Рим йиғини Триполига нисбатан босимни “кучайтиради” дея таъкидлади.

- Биз Қаддафий режимига нисбатан иқтисодий босимни кучайтиришга ҳаракат қиляпмиз, жумладан уларнинг нефтни экспорт қилишлари ёки гумманитар мақсадларда ишлатилмайдиган тайёр махсулотларни импорт қилишларига тўсиқ яратиш чораларини кўриб чиқмоқдамиз. Шу босидан мазкур учрашувдан кейин дипломатик, иқтисодий ва ҳарбий босим янада кучаяди, деди Британия расмийси.

Ливия ҳукумати бу баёнотларни рад этиб, “жаҳон Римда учрашаётган одамлар эмас, Ливия қабилаларига қулоқ тутиши лозим”, дея таъкидлади. Ҳукумат матбуот вакили Мусса Иброҳим Ливия етакчиси Муаммар Қаддафийни ҳокимиятдан кетишга чақриш “ахлоқ нуқтаи назаридан нотўғри”, деди.

Рим учрашуви Ливиядаги можаро боши берк кўчага кириб қолган пайтда ўтказилмоқда. Исёнчиларга кўра, Қаддафийга содиқ кучлар билан тўқнашувлар оқибатида ўн мингга яқин одам ҳалок бўлган.

НАТО тинч аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида етти ҳафтада бери амалга ошираётган ҳаво ҳужумлари Қаддафий кучларининг исёнчиларга қарши ҳужумларини тўхтата олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG