Линклар

logo-print

Қаддафий режимига қарашли маблағлар исёнчиларга берилиши мумкин


Муаммар Қаддафий режими Америка банкларида сақланаётган Ливияга қарашли маблағларни НАТО қўллаб-қувватлаётган исёнчиларга бериш режасини қоралади.

Пайшанба куни АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Римда ўтаётган Ливия контакт гуруҳи йғини иштирокчиларига Обама маъмурияти Ливияга қарашли музлатиб қўйилган маблағларни очиш ва уларни исёнчиларга беришга йўл очувчи қонунни қабул қилишга ҳаракат қилишини ваъда қилди.

Февралда Ливияда можаро бошланганидан кейин АҚШда Қаддаффий режимига қарашли 30 миллиард АҚШ долларига тенг маблағлар музлатиб қўйилган.

Қаддафий ҳукуматининг Ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Қаим бу маблағларни очиб, уларни исёнчиларга тақдим этиш “қароқчилик” бўлади, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG