Линклар

"Ўзбекистондаги ёши 35га етмаган аёллар, турмуш қурмаган қизлар энди чет элга чиқиши қийинлашади", деган хабарлар тарқади.

Мен ҳам ўзбекистонлик бўлганим учун бу хабар негадир ажаблантирмади.

Аслида ўзбек қиз-жувонларига чет эл сафарига чиқиш азалдан қийин. Эсимда, бундан 5 йил илгари иш сафари билан чет элга чиқишга тўғри келган эди. ОВИРга бориб йиғиладиган ҳужжатларни сўрадим. Ота-онам нотариусга бориб, менга расман рухсат беришганини тасдиқлатиб бир парча қоғоз беришди. Шундан сўнг ҳам бир қанча вақт яшил рухсатномани кутишга тўғри келди.

Бир қанча фоҳишалик билан шуғулланадиган қизларни танир эдим. Уларнинг ОВИР олиш иши ҳам осон эди.Таниш майорга 100 доллар эвазига шу рухсатномани бир ҳафтада олганига ҳам гувоҳ бўлганман.

Ўзбекистон "одам савдосига қарши чоралар" баҳонасида кўраётган бу тадбир аслида янгиликми?

35 ёшгача бўлган қиз-жувонларни фоҳишалик йўлидан сақлаб қолиш учун қилаётган бу ишлари аслида иш сафарига, қариндош-уруғини кўргани, ёки дам олишга, ўқишга бормоқчи бўлган ўзбекистонлик қизларни қийнаш тартибими?

Ахир фоҳишалик қилгани отланаётганлар барибир бу рухсатномани пора бериб олади!

Кимни алдаяпмиз? Ўзимизними? Ёки доимгидек қоғозбозлик, номигагина ишларни олиб бораяпмизми? Бу билан порахўр майору, капитанлар ОВИР идорасида камаярмиди?

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG