Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:06

Ўзбекистонлик мустақил журналистлар яна босимга учради


Ўзбекистонлик мустақил журналист Василий Марков.
Ўзбекистонлик мустақил журналист Василий Марков.

5 май куни ўзбекистонлик мустақил журналистлар Нишон туманида милиция босимига учради.

Василий Марков ва Руслан Каримов Қашқадарё вилояти Нишон тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан 10 соат ҳеч қандай сабабсиз ушлаб турилди.

Мустақил журналист Василий Марков Озодликка берган суҳбати чоғида воқеа тафсилотларини айтиб берди.

Василий Марков 5 май куни Қашқадарё вилояти Нишон туманига ҳамкасби Руслан Каримов билан маҳаллий аҳоли орасида жонига қасд қилиш ҳолатини ўрганиш учун борганлигини айтди.

- Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи матбуот маркази "Ишсизлик ва пулсизликдан одамлар орасида жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайган", деган маълумот тарқатди. Биз шуни суриштириш мақсадида борган эдик. Нишон туманида бир қишлоқда бўлиб, одамлар билан гаплашдик. Иккинчи қишлоққа икки мустақил ҳуқуқ фаоли билан кетаётганимизда бизни ДАН ходимлари тўхтатишди, - дея ҳикоя қилади мустақил журналист Василий Марков.

Журналист уларни Нишон тумани Ички ишлар бўлимига олиб бориб, 10 соат давомида ушлаб туришганини гапиради. Нишон тумани Ички ишлар бўлими ходимлари журналистларни нима сабабдан ушлаб турганини изоҳлашмаган. Тошкентлик журналистларнинг фотоаппаратларидаги суратларни ўз компютерларига кўчириб олиб, кейин фотосуратларни ўчириб ташлашган. Шунингдек, милиция ходимлари журналистларни аккредитациясиз ишлашганини рўкач қилишган.

- Бу фотосуратларда Нишон туманидаги инфраструктураси дабдала бўлган қишлоқнинг тасвири, туман бўйлаб оқиб ўтадиган суви ифлос, бироқ шу сувни водопровод тизими ишламаганлиги боис маҳаллий ахоли истеъмол қиладиган магистрал канал тасвири бор эди. Ундан ташқари ўзини осган ёш йигитнинг онасини фотосурати ҳам бор эди,- дейди журналист Василий Марков.

Мустақил журналист Нишонда ҳам марказдан узоқ бўлган бошқа туманлардаги каби вазият ҳукмрон эканини айтади:

- Ҳамма нарсада деярли тўлиқ вайронагарчилик. Бундай ҳаётдан бўзарган, маъюс юзлар. Ишсизлик, моддий қийинчиликлар. Нишондаги аҳвол бошқа вилоят ва туманлардаги аҳволдан у қадар ажралмайди. Тўғрисини айтсам, мени бу ҳолат хайрон қолдирмади. Чунки бундай ҳолатларни кўравериб кўзим ўрганим кетган, - дейди Василий Марков.

Суҳбатдошимиз чиройли бинолардан йўл бўйлаб фақат коллежларни кўрганини айтади. Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳри ҳақида эса Василий қуйидагиларни айтди:

- Қарши шаҳри маркази умуман олганда чиройли.Биз фақат шаҳар марказида бўлдик. Шаҳар ҳақиқаттан бинолар билан қуриб ташланган. Тоза, кўчалари кенг. Лекин шаҳардан бироз чиқиб туманга йўл олсанг, бошқа кўриниш бошланади, - деди мустақил журналист.
XS
SM
MD
LG