Линклар

3-5 май кунлари бир қатор мухолиф гуруҳларни бирлаштирган "Ўзбекистон Халқ Ҳаракати" Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида учрашиб, Ўзбекистонда президент Ислом Каримовни тинч йўл билан ағдариш йўлларини муҳокама қилган.

Йиғинда 2005 йил 13 май кунги қирғиндан омон қолиб, ҳозир ўзга юртларда бошпана топган ўзбекистонликларни ўз ичига олувчи "Андижон -Адолат ва Тикланиш" ташкилоти, "Эрк" партияси, “Таянч” ҳаракати фаоллари қатнашган.

Уларга кўра, араб давлатларида юз берган ва давом этаётган инқилоблар бунинг Ўзбекистонда ҳам имкони борлигини кўрсатган.

- Мустабидлар даври ўтди, замонавий дунёда уларга ўрин йўқ, - деб таъкидлади “Таянч” ташкилоти раҳбари Муҳаммадсолиҳ Абутов.

"Ўзбекистон Халқ Ҳаракати" 25 май куни Берлинда ўзининг биринчи қурилтойини ўтказишини режаламоқда.
XS
SM
MD
LG