Линклар

Сурияда мухолиф гуруҳлар бугун жума намозидан сўнг "Бўйсунмаслик куни" деб аталаётган норозилик тадбири ўтказишни режалаяпти.

Намойишларда Сурия президенти Башар ал-Ассад истеъфоси, кўпроқ сиёсий эркинликлар берилишининг талаб қилиниши кутилаяпти.

Хабарларга кўра, кеча кун давомида ҳукумат кучлари Суриядаги аҳоли яшайдиган мавзелар яқинида тўпланишган.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра, Сурияда икки ойдан буён давом этаётган аксилҳукумат намойишларида 500 дан ортиқ киши қурбон бўлган, Камида 2.500 таси ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG