Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:05

Ҳуқуқ фаоллари Андижон воқеасини унутмасликка чақирмоқда


Uzbekistan - Residents carrying dead bodies after Government Crackdown, Andijon, 14May2005
Uzbekistan - Residents carrying dead bodies after Government Crackdown, Andijon, 14May2005

Ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистон ҳукуматига 13 майни хотира ва мотам куни сифатида эълон қилиш таклифини киритди.

Ўзбекистонда 2005 йил 13 май қирғинининг олти йиллиги арафасида мамлакатдаги бир гуруҳ ҳуқуқ фаоллари бу кунни хотира ва мотам куни деб эълон қилиш таклифи билан президент Ислом Каримов ва Олий Мажлисга мурожаат қилди.

Олти нафар ҳуқуқ фаоли имзолаган мурожаатда 2005 йилги Андижон фожиаси пайти ўз яқинларини йўқотганларга таъзия билдиришни истовчиларга 13 май куни соат 11 да Тошкентдаги Жасорат ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросимида қатнашишларига изн сўралган.

Шунингдек, мурожаатномада Ўзбекистоннинг ҳукумат органлари Андижон воқеалари пайти йўл қўйган хатосини тан олиши ва бегуноҳ ўлганларнинг яқинларидан узур сўраши мақсадга мувофиқ бўлиши айтилган.

Ўзбекистон расмийларига кўра¸ 2005 йил 13 май куни Андижонда 187 одам ҳалок бўлган ва уларнинг аксарияти экстремистлар.

Аммо ҳуқуқ ҳимоячилари ва воқеа гувоҳлари эса¸ ҳалок бўлганлар сонининг 1000 дан ортиши ва уларнинг аксари тинч намойишчилар эканлигини айтиб келишади.

Ўзбекистон ҳукумати 13 май воқеалари бўйича мустақил тергов ўтказилишига рухсат бермай келаяпти.
XS
SM
MD
LG