Линклар

Озодлик мухлисларидан бири Ўзбекистонда яхши пенсия олиш учун 200 доллар пора бериш лозимлигини айтади.


Хоразм вилоятининг Хонқа туманидан қўнғироқ илган пенсионер Ражаббой Қуронбоевнинг айтишича, пора берилса, пенсия ҳам яхши тайинланар экан.

- Ўтган йил пенсияга чиққан эдим. Пенсия ҳам бир муаммо экан. 200 доллар берсанг, документингга қарамасдан пенсия тайинлар экан.

Шундай муаммо қилдиларки, документ олиб боришни ҳам билмайсан у ерга. Мажбур бўласан пулни беришга. Пулни бердим. Уйимга келиб, олмаган пенсиямни ювишди, пенсия бўлимидан ходимлар.

Кейин менинг состояниемни кўриб: “Яна шунча пул олиб келасиз”, деди. Мен "яна 200 долларми?" десам, ўртада турган посредник 100 долларини олиб қолиб, 100 долларини берган экан. Мен мажлис бўлиб турган ерда булар билан уришиб қайтариб олдим пулимни.

Шундан кейин мени сарсон-саргардон қилиб ҳам аризани, ҳам тушунча хатини менинг номимдан ëзиб, "мен минимал пенсияга розиман", деб ëзилган. Ҳозир менинг мустақилликдан кейинги стажимни йўққа чиқариб туришибди. Азоб бердилар. Қариган пайтимда жуда балога қолдим мен,- дейди хонқалик суҳбатдош.


“Ўзбек божхоначилари дастидан дод!”

дейди Қозоғистонга деқончилик қилгани келаётган наманганлик Исломжон, унинг экишга олиб келаётган уруғларини ўзбек божхоначилари олиб қўйганидан шикоят қилар экан.

- Қозоғистонда деҳқончилик қиламиз биз. Тарвуз-қовун дегандай нарсаларни экамиз. 17 апрел куни йўлда келишда 49 кило уруғимизни Ўзбекистон таможняси олиб қўйди.

Озодлик: Ниманинг уруғи эди?

- Қовун, тарвуз, сабзи уруғи эди. Унақаларни Ўзбекистондан олиб чиқиб кетиш мумкин эмас экан. Камайиб қоларкан Ўзбекистонда уруғ. Кейин биз 20 минг танга пул таклиф қилдик. Улар кўнмади. “Биз бола-чақани деб келаяпмиз шунча жойдан”, десак ҳам тушунмади. Нима қилади ҳайронман.

Озодлик: Олиб чиқиш балки қонунан мумкин эмасдир?

- Қонунан мумкин бўлмаса, ака, ахир биз бу ëқда деҳқончилик қиламиз. Ҳозир мана бу ерда қийналиб юриб зўрға топдик уруғларни. 2 ярим миллионга топдик ҳаммасини. Кейин посредник қўйган эдик. Бошқаларга сотиб юборибди дейишди. Қийнаб юборади-да. Бундан Қозоғистоннники яхши. Ҳар сафар яхши кутиб олади. Таможняда турадиган битта йигит бор. Кетаëтганда ҳам декларацияни нотўғри ëзиб қўйсак, пулни олиб қўяди. Бўлмаса тўғри борамиз. Уруғ энди мумкин бўлса керак. 4 йилдан бери ишлайман. Биринчи марта бўлди бу.

Озодлик: Нимага деҳқончиликни Ўзбекистонда қилмайсизлар?

- Бу ëқда расход камроқ, ер арзонроқ. Шунинг учун Қозоғистонда қиламиз. Қийинчилик йўқ. Нотўғри гапирмайди. Нурғали деган фермерда ишлаймиз. Кетаëтганда вообше қийнайди. Битта-битта текшириб, хотин кишини хотин киши, эркак кишини эркак киши текшириб, худди ноқонуний нарса олиб кетаëтгандай. Наманган вилояти, Чуст тумани, Олмос қишлоғи ҳаммаси деҳқон. Ичида битта нотўғриси йўқ. Ҳаммаси тўғри ишлаб, қора меҳнат қилиб келган. Қийнайди-да. Қозоғистонда яхши кутиб олади 100 кило уруғ билан ҳам, - дейди наманганлик Исломжон.


“Бин Ладинни Обама бекорга ўлдиргани йўқ”

дейди наманганлик тингловчи Нодирбек, бу воқеага ўз муносабатини билдирар экан.

- Усама бин Ладин ўлдирилиши бўйича фикримни билдирмоқчи эдим. Ладиннинг ўлдирилиши Обаманинг режасидаги иш эди. Барак Обама бин Ладинни ўлдириб бунинг орқасидан мусулмонларга ëрдам беришга ҳаракат қилса керак.

Озодлик: Нима учун шундай деб ўйлайсиз?

- Чунки у президентликка келишдан олдин ислом олами билан яқин алоқа қиламиз деган нарсаларни олдинга сурган эди. Шунақа фикр билдирган эди. Тўғридан тўғри мусулмонларга ëрдам беришга қўрқадику. Америка ëки Европанинг ишончини йўқотаман деган мақсадда тўғридан тўғри ëрдам бера олмайдида. Усама бин Ладинни ўлдириб мусулмонларга душман қилиб кўрсатиб шунинг орқасидан уни ўлдиргандан кейин Усама бин Ладиндан кўра кўпроқ динга, исломга хизмат қилса керак деб ўйлайман, дейди Нодирбек.

********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG