Линклар

logo-print
Сурияда президент Башар ал-Ассадга қарши намойишлар ортидан ҳукумат қўшинлари ва зирхли техника мамлакатнинг Баниас шаҳрига киритилган.

Кеча Суриянинг бошқа шаҳарлари қатори Баниасда ҳам минглаб одам жума намозидан сўнг "Бўйсунмаслик куни" деб аталаётган норозилик тадбирида қатнашди.

Бониёсдаги норозиликларда беш мингдан зиёд одам қатнашгани билдирилганди.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра, Сурияда қарийб икки ойдан буён давом этаётган аксилҳукумат намойишларида 600га яқин киши қурбон бўлган, камида 2.500 одам ҳибсга олинган.

Қўшма Штатлар Сурия ҳукуматини ислоҳот тарафдорларини ўлдиришни бас қилишга чақирди, акс холда Сурия режимига қарши “қўшимча чоралар” кўриши ҳақда огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG