Линклар

Зулфия оёққа турди

  • Садриддин Ашур

Зулфия Бегалиева барча саҳоватли одамларга миннатдорчилик билдирди.

Зулфия Бегалиева барча саҳоватли одамларга миннатдорчилик билдирди.

7 йилдан буён тўшакка михланиб ётган тўрткўллик Зулфия Бегалиева Озодлик мухлислари муруввати туфайли оёққа турди.


43 ёшли Зулфия Бегалиева шу йилнинг январь ойида Озодлик радиоси орқали мурожаат қилиб, йўқчиликдан даволангани пул тополмаётгани ҳақида тингловчиларга мурожаат қилган эди.

Шундан сўнг жуда кўп тингловчилар Зулфия Бегалиевага ёрдам қўлини чўздилар. Ўзбекистоннинг ичидаги ва ташқарисидаги ўзбеклар имконлари борича Зулфияга моддий ёрдам бердилар.

Шу моддий ёрдам асосида ўтказилган муолажалар ўз самарасини берди.

7 май куни Озодликка қўнғироқ қилган Зулфия Бегалиева, етти йилдан буён биринчи маротаба оёқққа турганини айтар экан, бу яхшиликлар учун кўнгли сахий инсонлардан бир умр миннатдор эканлигини билдирди.

- Сизлардан шунақа миннатдорман энди, уни сўз билан ифодалай олмайман. Агар Озодлик радиоси бўлмаганда, менга моддий ёрдам берган саҳоватли одамлар мени қаердан биларди. Шунинг учун сизларга ҳам, менга ёрдам қўлини чўзган инсонларга ҳам ўзимнинг самимий раҳматларимни айтмоқчиман.

Мен жуда оғир дард чекдим. Етти йил тўшакка михланиб қолган эдим. Мана муолажалардан сўнг, энди ўрнимдан тураяпман. Уч-тўрт қадам ҳам ташладим. Дўхтирлар балки операциясиз ҳам юриб кетарсиз, дейишаяпти. Худога шукр, дунёда яхши одамлар бор экан, худога шукр мени нолаларимни Оллоҳ эшитди.

Кимки менга ёрдам берган бўлса, уларнинг ҳаммасидан Оллоҳ рози бўлсин, раҳмат сизларга, - деди Зулфия Бегалиева.

Озодлик радиоси ҳам Зулфия Бегалиеванинг бутунлай соғайиб оёққа туриб кетишига тилакдош бўлиб қолади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG