Линклар

logo-print

Қоҳирада мусулмон ва насронийлар яна тўқнашди


Шу йил март ойида ҳам Қоҳирадаги черковда икки диний жамоа вакиллари ўртасида тўқнашув юзага чиққан эди.

Шу йил март ойида ҳам Қоҳирадаги черковда икки диний жамоа вакиллари ўртасида тўқнашув юзага чиққан эди.

Қоҳирада мусулмон ва насроний диний жамоа вакиллари ўртасида содир бўлган тўқнашувда 6 киши қурбон бўлди, ўнлаб одам жароҳатланди.

Шанба оқшом содир бўлган тўнашув ҳақида шифокорлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари маълумот берди.

Ҳодиса шаҳардаги насроний черкови ёнида содир бўлди ва натижада, черковга ўт кетди. Оломонни тинчлантириш учун полиция ёш оқизувчи газ қўллаган.

Тўқнашув бир гуруҳ салафий мусулмон черковга бостириб кириб, черков жамоасидаги бир аёлни беришни талаб қилганидан сўнг бошланиб кетгани айтилмоқда. Мусулмонлар бу аёл исломни қабул қилган ва уни зўрлик билан черковда сақлашмоқда, демоқдалар.

Хабарларга кўра, икки диний жамоа вакиллари бир-бирига қарата тош ва қўлбола портловчи мосламаларни улоқтирган. Шунингдек, тўқнашув пайтида отишма бўлгани ҳақида ҳам хабарлар бор.
XS
SM
MD
LG