Линклар

Ливияда Мисрата шаҳридаги исёнчилар ҳукумат қўшинлари томонидан яна ўққа тутилди ва оқибатда нефт сақланган тўртта заҳирага жиддий талафот етди.

Бундан ташқари, исёнчилар назоратида бўлган порт ёнидаги бир неча цистерна ёнилғи ҳам ёниб кетгани айтилмоқда. Исёнчилар бунинг оқибатида шаҳар аҳли асосий ёнилғи заҳирасидан ажралганини айтмоқда.

Муаммар Қаддафийга тарафдор ҳарбийлар икки ойдан буён бу шаҳар назоратини ўз қўлига олишга уринмоқда.

Шу ҳафта аввалида бир неча ғарб ва араб давлатлари етакчилари ливиялик мухолиф кучларга молиявий ёрдам ваъда қилган эди.

Аммо исёнчилар етакчилари ўз сафдошларидан бирининг Италия ҳукумати ҳарбий ёрдам ваъда қилгани ҳақидаги баёнотини инкор қилди.
XS
SM
MD
LG