Линклар

Аксарият хориж нашлари Ал-Қоида етакчиси Усама бин Ладин ўлими ҳақида Ўзбекистон матбуоти хабар қилмагани ҳақида ёзмоқдалар.

Жумладан, Foreign Policy нашри йиллар давомида Ал-Қоидага алоқадорликда айбланган Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига қарши курашиб келинаётган Ўзбекистонда расмий нашрларнинг бу ҳақида хабар қилмасликларини ноўрин, деб топган.

Бу ҳолни қайд этган яна айрим халқаро нашрларда раҳбари дунёнинг энг баланд минбарларидан туриб, халқаро террор хавфидан бонг уриб келаётган Ўзбекистон учун бу ҳол жуда таажжубланарли экани айтилган.

Ўзбекистондаги бу вазиятни кузатаётган Foreign Policy, Telegraph нашрлари бу масалада ҳам Ўзбекистон Усама бин Ладин ўлими ҳақида бир жумла хабар бермаган Шимолий Корея бир сафда қолаётгани эътироф этилган.
XS
SM
MD
LG