Линклар

logo-print
Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга сафари чоғида имзоланган ҳужжатлар икки давлат алоқаларини янада ривожлантириши айтилмоқда.

Бу ҳақда ЎзА агентлиги берган хабарга кўра, Ўзбекистонга икки кунлик расмий сафарининг иккинчи кунида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан Бухорога борган Туркманистон раҳбари Баҳоуддин Нақшбандий мемъморий мажмуаси, Сомонийлар мақбараси, Пойи Калон, Лаби Ҳовуз тарихий ёдгорлик мажмуаларини зиёрат қилган.

Шунингдек, икки президент Бухоро марказида маҳаллий наққошлар, заргарлар ва кулоллар маҳсулотлари сотиладиган расталарда бўлиб, ҳунармандлар билан суҳбатлашган.

Ундан кейин эса президентлар Каримов ташаббуси билан 107 гектарлик майдон ажратиб берилган Бухоро Маданий марказида бўлган ва у ерда қад ростлаган амфитеатрда икки давлат ижодкорлари иштирокидаги концертни томоша қилган.

Шу билан Ўзбекистонга сафарини якунига етказган Туркманистон президенти, ЎзА агентлиги хабарига кўра, сафари самарали ўтганини қайд этган.

Маҳаллий матбуот хабарига кўра, ўтган йили Туркманистон президентидан зотдор арғумоқ олган Ўзбекистон президенти ҳамкасбига бу йил мамлакатда ишлаб чиқарилган “Captiva” русумидаги автомобилни совға қилган.
XS
SM
MD
LG