Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама Ўзбекистонни матбуотга нисбатан репрессив муносабатда қолмоқда, деб қайд этган.

Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасига таяниб CA-News нашри берган хабарга кўра, Матбуот эркинлиги куни муносабати билан элчихонада ўтказилган тадбирда президент Барак Обаманинг шу мазмундаги баёноти тарқатилган.

Унда матбуот эркини бўғаётган давлатлар сафида Ўзбекистон ва Туркманистондан ташқари Белорус, Бирма, Куба, Эритрея, Ливия ва Шимолий Корея давлатлари номи тилга олинган.

Шунингдек, Барак Обама баёнотида Тунис ва Миср каби давлатларда янги электрон оммавий ахборот воситалари фуқаролар учун сўз эркинлигидан фойдаланиш ҳаққини берган бўлса, 21 асрнинг бу ахборот воситалари репрессив давлатларда сўз эркинлигини бўғиш, саралаш ва унга тўсиқ қўйиш воситаси бўлиб қолиши мумкинлиги ҳам қайд этилган.

Ўзбекистонда 21 аср ахборот воситаси, дея қайд этилаётган Facebook, Twitter ва бошқа мустақил электрон нашрларга эса муттасил равишда тўсиқ қўйилиши кузатилади.
XS
SM
MD
LG