Линклар

Тунис полицияси норозилик митингини тарқатди


Тунисда якшанба куни полиция ҳукуматга қарши талабаларнинг норозилик митинги иштирокчиларига қарши кўздан ëш оқизувчи газ қўллади.

Тунис инқилобидан кейин мамлакатни бошқариб келаëтган муваққат ҳукуматга қарши норозилик тадбирлари ўтган ҳафтада бошланган эди.

Бу тадбирлар полиция билан тўқнашувларга сабаб бўлди. Шанбадан бошлаб Тунисда комендантлик соати жорий қилинди.

Тунис муваққат ҳукумати бошлиғи Беджи Қоид Сабсий 24 июлга мўлжалланган парламент сайловлари бошқа кунга кўчирилиши мумкинлигини айтди.

Янги чақириқдаги парламент Туниснинг янги конституциясини қабул қилиши керак.

- Парламент сайловининг кўчирилиши техник сабаблар билан боғлиқ, - деди Тунис муваққат ҳукумати раҳбари.
XS
SM
MD
LG