Линклар

logo-print

Берлускони маҳкамага чақирилди


Италия Бош вазири Силвио Берлускони душанба куни Миландаги суд залига британиялик адвокатни пора эвазига ўз тарафига оғдириш масаласи кўрилган маҳкама жараëнига айбланувчи сифатида чақирилди.

Бош вазир Берлускони британиялик адвокат Давид Милсга ëлғон кўрсатма учун 600 минг доллар берганликда айбланмоқда.

Март охиридан буён Италия Бош вазири Берлускони тўртинчи марта судга чақиртирилди.

Италия суди бундан олдин Берлусконига оид "Медиасет" ва "Медиатрейд" ширкатлари ишини тафтиш қилган эди.

Якшанба куни Италиянинг Милан ва Олбия шаҳарларидаги маҳаллий сайловлар олдидан бўлаëтган митингларда сўзлаган Берлускони мамлакат суд тизимини танқид қилди.

- Ҳафта сайин асоссиз айбловларда гумон қилиниб, маҳкамага қатнаш мен учун ҳақоратдир¸ қолаверса, бу Италия давлат раҳбарининг халқаро майдондаги обрўсини тўкади¸ - дея таъкидлади Бош вазир.
XS
SM
MD
LG