Линклар

logo-print

Филиппин тўфонида 10 киши ўлди


Филиппин шимолий шарқида рўй берган тропик тўфон оқибатида камида 9 киши ўлди¸ юз мингдан зиëд киши кўчки ва тошқиндан қўрқиб, уй-жойларини тарк қилди.

Табиий офат Филиппиннинг Катандаунес музофотини ҳам қамради. Бу ерда йўллар вайрон бўлди, электр таъминотида узилишлар бўлди.

Мамлакатда ички ҳаво қатновлари бекор қилинди, денгиздаги кемаларнинг йўловчилари ҳам қийинчиликка дуч келишди.

Тахминларга кўра, тўфон Филиппин ғарбига қараб энмоқда. Тўфон суръати ҳафта охирига бориб сусайиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG