Линклар

Покистон Бош вазири бин Ладин ўлимидан сўнг илк бор парламентда сўзлайди


Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний унинг юртида Ал-Қоида етакчиси Усама бин Ладин ўлдирилганидан буён илк бор парламентда чиқиш қилади.

Якшанба куни АҚШ президенти Барак Обама Усамани қайсидир бир кўринишда Покистон ичида қувватлаган тармоқ бўлган, аммо, бу масалада Исломобод раҳбарларидан шубҳа қилишни тўхтатиш керак, мазмунида баёнот берган эди.

Шунингдек, АҚШ президенти бу борада мавжуд ҳамма саволларга АҚШ ва Покистон томонидан ўтказилаётган тергов жараёнида жавоб топилишини айтди.

CBS телеканалидаги "60 дақиқа" номли кўрсатувга интервю берган Барак Обама мустақил Покистон ҳудудида америкаликлар ҳаётига хавф туғдирган бундай миссияни ўтказишга қарор бериш унинг учун жуда оғир бўлганини ҳам қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG