Линклар

logo-print
Президент Башар ал-Аcсад мамлакат ҳарбий танкларини етти кундан буён намойишлар тўхтамаётган Хомс шаҳрига йўллади.

Бир неча кундирки Сурия ҳукумати намойишларни бостириш учун Хомс шаҳридаги намойишчилар устига оғир ҳарбий техникани солмоқда.

Ўтган тунда танклар орасида қолиб 12 ёшли бир бола ўлгани ҳақида Суриядаги ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар хабар берди.

Шунингдек, Хомс яқинидаги яна бир шаҳарчада ҳарбийлар икки қуролланмаган намойишчини отиб ўлдиргани ҳақида хабарлар бор.
XS
SM
MD
LG