Линклар

Бирлик Халқ ҳаракати партияси Қирғизистондаги воқеалар юзасидан баёнот қабул қилиб, Ўш воқеаларини қирғизистонлик ўзбекларга нисбатан геноцид, деб баҳолади.

Шу йил 28 май куни партия фаоллари Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ёнида тадбир ўтказишни режаламоқдалар.

- Қирғизистонда ўзбек миллатига нисбатан бўлган қирғинни икки миллат ўртасидаги конфликт, яъни уруш-жанжал, деб баҳолаш эмас, бунга сиëсий баҳо берилишига эришиш керак. Чунки ҳозир Қирғизистонда “Қирғизистон фақат қирғизлар учун!” деган ягона бир шиор остида ҳаракат қилинаяпти, сингдирилаяптики. Демак, бу эртага яна ўзбек миллатига мансуб бўлганларнинг сиқиб чиқарилишига олиб келади. Шуни олдини олиш мақсадида биз 28 май куни тадбирлар ўтказмоқчимиз, дейди Бирлик Халқ ҳаракати партиясининг Бош котиби Васила Иноятова Озодлик билан суҳбатда.

Шунингдек, ушбу баёнот қабул қилинган 7 май кунги йиғилишда партиянинг 38 аъзоси Тошкент шаҳрида йиғилиб, партия ўз олдига қўйган муҳим масалалар ҳамда партиянинг 22 йиллигини нишонлаш режасини муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG