Линклар

НАТО қўмондонлигига кўра, шанба-якшанба кунлари Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида ҳукумат биноларига ҳужум қилган ва айримларини эгаллаб олган барча жанггарилар ҳибсга олингани ёҳуд ўлдирилган.

Шанба куни бир гуруҳ толиб Қандаҳор шаҳрида граната ва суиқасд ҳужумларини уюштирган, бир неча ҳукумат биноларини эгаллаб олганидан сўнг Афғонистон ҳарбийлари билан жанг ҳаракатлари бошланган эди.

Афғон расмийларига кўра, икки кун давом этган жанг пайтида камида 25 жанггари, ҳукуматнинг икки аскари ва бир фуқаро ўлдирилган. Қарийб 40 киши жароҳатланган.

Бугун эса яна бир ҳудкуш ҳужумчи мамлакат шарқидаги Лағмон вилояти маҳаллий ҳукумати биноси ёнида ўзини портлатиб, беш кишини ўлдирди, яна беш нафарини жароҳатлади.
XS
SM
MD
LG