Линклар

Бугун 47 давлат раҳбари иштирокидаги БМТ нинг беш кунлик Ривожланмаган мамлакатлар саммити Истанбулда иш бошлади.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун тадбирнинг очилиш маросимида сўзлаган нутқида бугунги қашшоқ давлатлар “озиқ-овқат ва овқатланишга оид янги инқироз хавфи билан юзма-юз турганини” қайд этди.

Саммитни Туркия президенти Абдулла Гул бошқармоқда.

Тадбир давомида дунёдаги 48 та камбағал мамлакатни ривожлантиришга оид 10 йиллик режанинг муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Бу давлатларда аҳоли даромади йилига жон бошига 745 АҚШ долларидан камдир. Бу давлатларнинг 33 таси Африка, 14 таси Осиё давлатлари ва яна бири Ҳаитидир.
XS
SM
MD
LG